Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИВ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Навоийлик қизни қарзи учун Туркияга сотиб юборишган.
“Яккасарой туманида яшовчи фуқаро Навоий шаҳрида яшаган 23 ёшли қизга Тошкент шаҳрида жойлашган савдо дўконларида иш ваъда қилади. Бироқ, уни алдаб, 2020 йилнинг октябрида Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркияга олиб чиқиб кетади”, - дея хабар бермоқда вазирлик.
Аён бўлишича, аёл ўзининг мавжуд қарзини ёпиш учун қизни Туркияда яшовчи фуқароларга сотиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “з”банди (Жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда)га кўра, жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас