Загрузка
Загрузка
Наврўз муносабати билан "Ўзбекистон темир йуллари" маҳаллий йўналишларда  50 фоизлик чегирмаларни жорий этмоқда
Ҳодисалар

Наврўз муносабати билан "Ўзбекистон темир йуллари" маҳаллий йўналишларда 50 фоизлик чегирмаларни жорий этмоқда

1716
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. "Ўзбекистон темир йўллари" Наврўз байрами муносабати билан 21-23 март кунлари чипталарга 50% гача чегирмалар тақдим этилишини эълон қилди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

Байрам чегирмалари қуйидагиларга берилади:

- Пенсионерлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганларга – 50%;

- Олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабаларига (гувоҳнома ва талабалик чипталари тақдим этилганида) – 15%;

- Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси; эри, рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари; отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она никох гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15%;

- Меҳнат жамоаларига (4 кишини акс этган буюртмалар бўлган тақдирда ) – 15%;

- "Афросиёб" электропоездларининг барча тоифадаги йўловчиларига – 10%.

Юқорида қайд этилган чегирмалар фақат темир йўл кассаларида расмийлаштирилади. Аммо электрон чипталарни расмийлаштиришда юқорида кўрсатилган чегирмалар кўзда тутилмайди”, - дея маълум қилишмоқда темир йўл компанияси вакиллари.

Эслатиб ўтамизки, илгарироқ маҳаллий йўналишларга 50 фоизли чегирма берилиши ҳақида Uzbekistan Airways ҳам маълум қилган эди. 

“Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамияти жорий йилнинг 21-23 март кунлари

ИЗОҲ: Юқорида қайд этилган чегирмалар фақат темир йўл кассаларида расмийлаштирилади. Аммо, ушбу чегирмалар электрон чипталарни расмийлаштиришда тақдим этилмайди, чунки бу жараён техник жиҳатдан мавжуд эмас (мутахассислар ушбу функсияни такомиллаштириш борасида ишлашмоқда).

Чегирмалар бўйича бошқа қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами ёки жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...