Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бухоро вилоятида невара ўзининг 78 ёшли бувисидан 10 минг доллардан ортиқ пулни ўғирлаган. Мухбиримиз маълум қилишича, у пулларни кийим-кечак ва автомобили учун эҳтиёт қисмларини харид қилишга сарфлаган.
78 ёшли Ф.С. 10 март куни Пешкў тумани ИИБга хабар берган. Унинг айтишича, уйида сақланган барча пуллар – 10600 АҚШ доллари йўқолиб қолган.
Тергов давомида тезда аниқланишича, бегона кишиларнинг пулларни йўқолишига даҳли бўлмаган. Кекса аёлга тегишли маблағни унинг 28 ёши невараси З.Ш. ўғирлаган. Маълум бўлишича, у узоқ вақт мобайнида бувисининг пулларини олиб, кийим-кечак ва автомобили учун эҳтиёт қисмлар харид қилишга сарфлаб турган.
Бундан ташқари, у 1300 долларни С.Ф. исмли танишига берган. Бу пуллар ҳам ИИВ Тергов департаменти маълум қилишича, процессуал тартибда олиб қўйилган.
Пешкў тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонилан Жиноят кодексининг 169 моддаси 3 қисми “а” банди бўйича (“ўғрилик”) жиноят иши қўзғатилган. Ёш йигит гумонланувчи сифатида жавобгарликка тортилган. Айти пайтда тергов давом этмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас