Загрузка
Загрузка
Новосибирскда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган ўзбекистонлик мигрант  йўловчи аёлни зўрлаган
Ҳодисалар

Новосибирскда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган ўзбекистонлик мигрант йўловчи аёлни зўрлаган

929
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Новосибирскда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган ўзбекистонлик мигрант йўловчи аёлни зўрлаган. Бу ҳақда Россия ОАВга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ленинский туман суди зўрлаш ва жинсий зўравонлик ҳаракатларида айбланган Ўзбекистон фуқаросига ҳукм чиқарган. У умумий тартибдаги колонияга юборилган ва жазони ўтаганидан кейин Россия Федерациясидан чиқариб юборилади.

Ленинский тумани прокурорининг ёрдамчиси Александра Федорованинг сўзларига кўра, 29 ёшли мигрант 2020 йилдан бери Россияда ноқонуний бўлган, рўйхатдан ўтмаган ва патентсиз "Яндекс. Такси" ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. 2021 йил апрель ойининг охирида у йўловчи аёлни машинага миндирган. Аёл у билан бирга боришдан қўрқмаган, чунки эркак брендли машинада бўлган. Кутилмаганда йўл-йўлакай эркак йўналишни ўзгартирган ва кимсасиз жойга олиб бориб,   машинанинг салонида куч ишлатиб, аёлни зўрлаган.

Прокуратура маълумотларига кўра, жараёнда ноқонуний мигрант айбни қатъиян тан олмаган ва йўловчи аёл билан ўзаро келишув асосида алоқада бўлганини таъкидлаган, аммо суд унга ишонмаган. Жуда кўп далиллар бунинг аксини ифодалаган.

Жиноятларнинг мажмуига кўра, эркак жазони умумий режим колониясида ўташ шарти билан 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Ноқонуний мигрантни янада қаттиқроқ жазолашнинг имкони бўлмаган, чунки у биринчи марта жиноий жавобгарликка тортилган. Жазони ўтаб бўлгач, мигрант Россия Федерацияси чегараларидан ташқарига чиқариб юборилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...