Загрузка
Загрузка
«Nukus City»нинг  қурилишида 246  миллион  сўм бюджет маблағлари  талон тарож қилинган
Ҳодисалар

«Nukus City»нинг қурилишида 246 миллион сўм бюджет маблағлари талон тарож қилинган

614
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Прокуратура маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, «Nukus City»нинг қурилишида 246 миллион сўм бюждет маблағлари талон тарож қилинган.

“Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ҳамда “Granit Montaj Stroy” МЧЖ томонидан автомобиль йўлнинг асфальт қопламасини қайта тиклаш ва “Nukus city” марказидаги кўп қаватли уйларнинг сув ва канализация тармоқларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича 3.5 млрд сўмлик пудрат шартномаси тузилган.

Бажарилган ишлар натижаси бўйича текширув ўтказилганда, расмий ҳужжат ҳисобланган ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритилиб, жами 246,1 млн. сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинганлиги аниқланди. Хусусан, асфаль ва сув тармоқларини таъмирлашда қўшиб ёзишларга йўл қўйилган.

Мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (растрата ёки ўзлаштириш орқали талон-тарож қилиш) ва 209-моддаси 1-қисми (хизмат сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда вақтда аниқланган ҳолатлар бўйича прокуратура томонидан тергов олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...