Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Нукусда оммавий тарзда 100дан ортиқ итлар вахшийларча ўлдирилган. Бу ҳақда ҳайвонларни ҳимоя қилувчи Mehr va Oqibat жамияти маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
"Mehr va Oqibat директори номига Нукусда яшовчи фуқаролардан ҳайвонларнинг оммавий тарзда шафқатсизларча ўлдирилгани ҳақида жамоавий шикоят келиб тушган. Ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчиларнинг хабар беришича, 22-23 июнь кунлари Нукус шаҳрининг ҳайвонларни ушлаш хизмати ҳудудидан 150 га яқин ит ғойиб бўлган”, - дея маълум қилишмоқда жамият аъзолари.
Ҳайвонларга озуқа ва ичимлик келтириш билан шуғулланадиган зооволонтёрларнинг сўзларига кўра, ушлаш хизмати ходимлари итларни шаҳар ортига қўйиб юборишганини айтишган.
7 июль куни Нукус атрофидаги полигондаги хандаклардан бирида 100дан ортиқ ўлдирилган итлар топилган, улар орасида мушуклар ҳам мавжуд. Ҳайвонларнинг тушмуғи ва туёқлари сим билан боғланган бўлиб, таналарида кўплаб жароҳатлар кўриниб турибди.
ИИВ ва прокуратура идораларидан мазкур вазиятга ойдинлик киритиб, айбдорларни топишни ва қонунга мувофиқ жазолашни сўраб қоламиз.
Изоҳлар мавжуд емас