Загрузка
Загрузка
Иштихон туманида тиббий бепарволик икки боланинг ҳаётига зомин бўлди
Ҳодисалар

Иштихон туманида тиббий бепарволик икки боланинг ҳаётига зомин бўлди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани тиббиёт бирлашмасида амалга оширилган хатна амалиётидан сўнг икки нафар вояга етмаган бола вафот этди. Жабрланувчиларнинг яқинлари берган маълумотларга кўра, ҳар икки ҳолатда ҳам жарроҳлик амалиётидан олдин болалар умумий кўрикдан ўтказилмаган ва зарур таҳлиллар олинмаган.

Биринчи фожиа 22 март куни содир бўлган: беш ёшли болага хатна қилингандан сўнг, эртаси куни қон кетиши ва иситма кўтарилиши бошланган. Шифокорнинг вазиятни нормал деб ишонтиришига қарамай, боланинг аҳволи ёмонлашган ва 27 март куни шифохонанинг реанимация бўлимида вафот этган.

Иккинчи ҳолат 3 апрель куни такрорланган. Навбатдаги беморда хатнадан сўнг кучли аллергик реакция ва юқори ҳарорат кузатилган. Шифохона ходимлари бу табиий жараён эканини таъкидлашган бўлса-да, бола 8 апрель куни ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур мудҳиш воқеалар юзасидан 2 май куни прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик, одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, айбдорларни аниқлаш мақсадида юзма-юз қилиш ва эксгумация каби қўшимча чоралар тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Мингбулоқ туманида юқори кучланишли электр қурилмасининг хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги оқибатида вояга етмаган бола оғир тан жароҳати олгани юзасидан жиноят иши кўриб чиқилганди. Суд жараёнида "Ҳудудий электр тармоқлари" компанияси Мингбулоқ туман электр таъминоти бўлими устаси Икрамжон Садировнинг ўз касбий вазифаларига бепарволиги исботини топган. Болакай бунинг оқибатида икки қўлидан айрилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...