Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 3 ойда 191 минг чақалоқ дунёга келди
Жамият

Ўзбекистонда 3 ойда 191 минг чақалоқ дунёга келди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда демографик ўсиш кўрсаткичлари юқорилигича қолмоқда. Январь-март ойлари давомида мамлакатимизда жами 191 086 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, уларнинг 51,5 фоизини (98,5 минг нафар) ўғил болалар, 48,5 фоизини (92,6 минг нафар) эса қиз болалар ташкил этди. 

Республика ҳудудлари бўйича туғилиш кўрсаткичларида сезиларли фарқлар кузатилган.

Январь-март ойларида туғилиш сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилган бўлиб, у ерда 23 120 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган. Кейинги ўринларни Фарғона вилояти (21 563 та) ҳамда Қашқадарё вилояти (21 292 та) эгаллаган. Шунингдек, туғилишлар сони Сурхондарё вилоятида 18 468 тани, Андижон вилоятида 16 849 тани ва Наманган вилоятида 16 157 тани ташкил этган.

Тошкент вилоятида 14 923 та чақалоқ дунёга келган бўлса, пойтахт Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич 14 040 тани ташкил қилган. Республиканинг бошқа ҳудудларида кўрсаткичлар нисбатан пастроқ бўлиб, Хоразм вилоятида 9 183 та, Бухоро вилоятида 8 741 та ва Жиззах вилоятида 8 616 та туғилиш ҳолатлари расмийлаштирилган.

Рўйхатнинг якуний қисмидан Қорақалпоғистон Республикаси (8 080 та), Навоий вилояти (5 241 та) ҳамда Сирдарё вилояти (4 813 та) ўрин олган.

Маълумот учун, айнан шу даврда мамлакатда демографик пасайиш тенденцияси давом этмоқда. Таҳлилларга кўра, туғилиш кўрсаткичларининг пасайиши бевосита янги оила қуриш ҳолатларининг камайгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...