Загрузка
Загрузка
Ҳокимият ва банк ходимларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди
Ҳодисалар

Ҳокимият ва банк ходимларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди

1026
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ер ризқ-рўз манбаи. Ундан унумли фойдаланиш мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишини, халқимиз турмуш-тарзининг фаровонлигини таъминлайди.

Айни шу каби жиҳатларни ҳисобга олиб ва жойларда ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйиш мақсадида жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Афсуски, шунга қарамасдан ҳали-ҳамон ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари учраб турганлиги киши кўнглини ранжитади.

Хусусан, Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлигининг мансабдор шахсларидан бири ноқонуний даромад олиш мақсадида, 1978 ва 1980 йилларда туғилган икки нафар фуқаро билан келишган ҳолда, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахснинг ишончига киришади.

Унга пластик трубалар ишлаб чиқарувчи завод қуриши учун юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидан 12 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 1 млн. 560 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг вилоят прокуратураси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида, улар Тошкент шаҳридаги ресторанлардан бирида аванс сифатида 50 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Яна бир бошқа ҳолатда ҳам фирибгарлик йўли билан ўзганинг пул маблағини ўзлаштирмоқчи бўлган банк ходими ушланди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходими Тошкент вилоятида яшовчи фуқарони ҳокимият тизимида ишловчи танишлари орқали 2022 йилнинг март ойига қадар Тошкент шаҳрида субсидия ҳисобидан уй-жой олувчилар рўйхатига киритиш ҳамда уй-жой олишида кўмаклашиш эвазига, ундан 2000 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент вилоят прокуратураси ҳамда Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ушланди. 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168- ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+