Загрузка
Загрузка
Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар пора билан қўлга тушди
Ҳодисалар

Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар пора билан қўлга тушди

66
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг етакчи мутахассиси йирик миқдордаги фирибгарлик устида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. Вазирликнинг лицензиялаш бўлимида ишловчи ушбу ходим Қарши шаҳридаги нодавлат университетнинг Сурхондарё вилоятида филиалини очиш учун зарур бўлган лицензияни олиб беришни ваъда қилган.

Мазкур "хизмати" эвазига вазирлик вакили университет мутасаддисидан 100 минг доллар талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи сўралган пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда қўлга олинган шахсга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бундан олдин ҳам Таълим вазирлигида янги лавозимга тайинланганига бор-йўғи бир ҳафта бўлган бошқарма бошлиғи пора билан қўлга тушганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...