Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қашқадарёда ўз хотини ва яна уч кишини пичоқлаган эркакка нисбатан ўтказилган суд ўз ниҳоясига етган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Ҳодиса ўтган йилнинг декабр ойида содир бўлган. 2020 март ойида эркак ажрашган собиқ хотини ҳомиладор бўлганини билиб қолган. Судланувчининг сўзларига кўра, у бунга чидай олмаган ва натижада уйига бориб, уни, қайнонаси ва икки жиянини пичоқлаган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноят иши очилган.
Суд жараёнида эркак айбдор деб топилиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас