Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Қорақалпоғистонда буғиб ўлдирилган она ва унинг икки яшар қизалоғининг жасадлари топилган.
Бош прокуратура матбуот-хизмати маълум қилишича, "8 январь куни Қорақалпоғистон Рсепубликаси Амударё тумани Кипчок қишлоғидаги хусусий хонадондан жағ ҳамда бўйин қисми жароҳатлари, шунингдек буғилиш аломатлари билан ёш аёл (1995 йилда туғилган) ва унинг қизи (2017)нинг жасадлари аниқланган”.
Уй ёнидаги омборхонадан ўлдирилган аёлнинг эри - 1993 йилда туғилган уй эгасининг жасади ҳам топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у ўз жонига қасд қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас