Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2025 йил 13 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани "Саманкўл" маҳалласида оғир оқибатли бахтсиз ҳодиса юз берган. Газ тутуни (ис гази)дан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг уч аъзоси, жумладан, икки нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди.
Хўжайли тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, "Фахрийлар" кўчасида ижарада яшовчи фуқаро уйни иситиш мақсадида кескин қоидабузарликка йўл қўйган. У қўлбола иситиш печини ўрнатган.
Бу печнинг мўрисини кесиб олиб, уни бошқа хонага кўчирган.
Энг ачинарлиси, у печни мўрисиз ҳолда газ тармоғига ноқонуний равишда улаган.
Бунинг оқибатида, хонада ис гази (углерод оксиди) тўпланиб, фуқаро ҳамда унинг икки нафар набираси — 2011 ва 2015 йилда туғилган фарзандлар воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса юз берган жойга зудлик билан масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ етиб борган.
Хўжайли тумани ҳокимлиги томонидан марҳумларнинг оиласига ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тергов олди текширувлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил октябрь ойида россиялик журналист ис газидан заҳарланиб вафот этганди.

Изоҳлар мавжуд емас