Загрузка
Загрузка
Қора ниқоб таққан босқинчилар Тошкентдаги дўконга ҳужум қилишган
Ҳодисалар

Қора ниқоб таққан босқинчилар Тошкентдаги дўконга ҳужум қилишган

581
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қора ниқоб тақиб олган, қўлида пичоқ ва қўлқопи бўлган жиноятчилар Тошкентдаги дўконга ҳужум қилишган. Улардан бири Тошкентдаги олий таълим муассасаларидан бирида ўқиркан. Энди уни ўқув аудиторияси эмас, балким қамоқхона кутиб қолмоқда. Бу ҳақда ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда

Жиноятчилар ўз қилмишини Чорсу бозори ҳудудида амалга оширишган. Улар дўконга бостириб кириб, совуқ қурол билан таҳдид қилишган. Бундан кўрқиб қолган сотувчидан пул талаб қилинган. Бироқ, жиноятчиларнинг режаси пучга чиққан. Кутилмаганда дўконга кириб қолган бошқа бир харидор уларга халақит берган. Бир кун ўтгач, видеокузутв камералари ёрдамида босқинчилар қўлга олинган. Аниқланишича, Голливуд фильмларига ўхшаш бу қилмишни пойтахтда яшовчи Заҳриддин ва Ўрол содир этган экан.

Иш материалларига кўра, Ўрол Заҳриддинга қўнғироқ қилиб, бир миллион сўм қарз сўраган. Бироқ, қарз беришга пули бўлмаган Заҳриддин пул топишнинг “гениал” усулини таклиф қилган.

“Биз Чорсу бозори яқинида учрашдик. У ердан ниқоб, пичоқ ва қўлқоп сотиб олдик ва дўконга қараб бордик. Ўролга нима қилиш кераклигини тушунтирдим ва дўконга кирдик. Мен сотувчидан пул талаб қилдим. Бир пайт, кимдир дўконга бош сўқди. Қўрққанимиздан қочиб кетдик”, - деди Заҳриддин.

Ўролнинг сўзларига қараганда, ўтган йилнинг август ойидан бошлаб у Заҳриддиннинг қўлида ишлаган ва сўнгра институтга ўқишга кирган. Ота-онасидан қарзга пул сўраган, лекин улар кейинроқ ёрдам қила олишларини айтишган. Сўнгра Ўрол   ёрдам сўраб Заҳриддинга қўнғироқ қилган, у эса пул топиш учун жиноят содир қилишни таклиф этган.

Босқинчиларга нисбатан Жиноят Кодексининг 164 моддаси 3 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган. Улар ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+