Загрузка
Загрузка
Қозоғистон  блэкаутда Ўзбекистонни айбламоқда. Сабаби сифатида  Сирдарё ИЭСда бир вақтнинг ўзида олтита энергблокнинг ўчирилиши  айтилмоқда
Ҳодисалар

Қозоғистон блэкаутда Ўзбекистонни айбламоқда. Сабаби сифатида Сирдарё ИЭСда бир вақтнинг ўзида олтита энергблокнинг ўчирилиши айтилмоқда

518
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қозоғистон электр тармоқларини бошқариш бўйича KEGOC компанияси блэкаутда Ўзбекистонни айблаган. Қозоғистон томонининг таъқидига кўра, ҳодисага қисқа туташув сабаб бўлган, натижада бир пайтнинг ўзида Сирдарё иссиқлик электр станциясидаги олтита энергия блоки ўчиб қолган.   Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"25 январь куни Нур-султон вақти билан соат 11:59да Ўзбекистонда Сирдарё ИЭСдаги қисқа туташув туфайли 6та энегроблок ўчиб қолиб, умумий генерация қувватининг йўқотилиши 1500 Мвт дан ортиқни ташкил этган. Ўзбекистон энергетика тизимида юзага келган қувват тақчиллиги Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика тизимлари билан параллель ишлашга уланган Қозоғистон энергетика тизимидан қувватнинг рухсатсиз олинишига сабаб бўлган. Натижада “Қозоғистоннинг Шимоли-Шарқи-Жануби” транзитига 500 кВ қувватининг “босими” юз бериб, унинг кейинчалик қайта юкланиши содир бўлган", - дейилмоқда KEGOCнинг расмий хабарида.

KEGOCнинг аварияларга қарши автоматикасининг ўз вақтида ва тўғри ишлагани туфайли Қозоғистон Жанубий вилоятларидаги барча электр станциялари ишга тушиб, умумий қуввати 1500 Мвт бўлган электр энергияси ва иссиқликни истеъмолчиларга етказиб бериш давом эттирилган.

Шу билан бирга,   Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг барча электр тизимлари бутунлай ўчган, истеъмолчиларга ҳам энергия етказиб бериш тўхтаб қолган. Ўзбекистон энергетика тизимида узилган юкланиш 9600 Мвт (истеъмолнинг 100%), Қирғизистонда эса 2600 Мвт (истеъмолнинг 100%) атрофида бўлган.

Қайта тиклаш доирасида Қозоғистон томонидан Қирғизистон ва Ўзбекистон энергия тизимига ушбу мамлакатларнинг электр станцияларига кучланиш етказиб бериш орқали ёрдам кўрсатилган, бу ўз навбатида қайта тиклаш ишларини бошлашга имкон берган.

"Қайд етиш керакки, юз берган авария рақамли майнинг билан шуғулланувчи истеъмолчилар фаолияти билан боғлиқ эмас", - дея таъкидлади компания.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+