Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Павлодар вилоятида Қозоғистон ФВВ ходимлари ва полициячилар 36 нафар Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатди, улар орасида 13 нафар бола ҳам бор эди. Кучли совуқда автобус бузилиб, одамлар йўлда қолиб кетди.
Воқеа Май тумани Қоратерек қишлоғи яқинида содир бўлган. Семейдан Чимкентга транзит билан кетаётган автобус техник носозлик туфайли ҳаракатни давом эттира олмади.
Ёмғирли ва совуқ об-ҳаво шароитида йўловчилар яқиндаги иситиш пунктига жўнатилиб, уларга иссиқ овқат берилган. Автобус эса ходимлар ёрдамида аҳоли яшайдиган ҳудудга етказилган.
Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли ҳеч ким зарар кўрмаган.

Изоҳлар мавжуд емас