Загрузка
Загрузка
Қозоғистондаги ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳуқуқлари тикланди: паспортлар ва маошлар қайтарилди
Ҳодисалар

Қозоғистондаги ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳуқуқлари тикланди: паспортлар ва маошлар қайтарилди

90
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги "Карима" ресторанида меҳнат қилаётган беш нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳужжатлари иш берувчи томонидан ноқонуний олиб қўйилгани ва уч ойлик маошлари тўланмагани маълум бўлди. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатдан сўнг Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Элчихона вакиллари ресторан раҳбарияти билан алоқа ўрнатиб, фуқароларнинг паспортларини қайтариш ва иш ҳақларини тўлиқ тўлаб бериш бўйича қатъий талабларни илгари сурди. Шу билан бирга, Қозоғистоннинг ваколатли органлари вазиятни назоратга олиб, иш берувчига нисбатан тегишли маъмурий чораларни қўллади.

Хусусан 14 март куни фуқароларнинг барча паспортлари ўзларига қайтарилди. Ишчиларнинг ололмай келаётган 5 290 доллар миқдоридаги иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди. Иш берувчига нисбатан маҳаллий қонунчилик доирасида жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

Ҳозирда фуқароларнинг ҳуқуқлари тўлиқ тикланган бўлиб, Элчихона юртдошларимиздан хорижда меҳнат қилиш давомида ҳужжатларини бегона шахсларга бермасликни ва меҳнат шартномаси асосида фаолият юритишни сўраб қолади.

Эслатиб ўтамиз январь ойида Россиянинг Нижний Новгород вилоятидаги Арапово қишлоғидаги паррандачилик фабрикасида ўзбекистонлик ноқонуний мигрантлар аниқланганди, улар орасида болалар ҳам бор эди. Улар расмий рухсатномаларсиз меҳнат қилганлар. Ноқонуний бандликни Богородский округининг собиқ депутати Станислав Караганский ташкил қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...