Загрузка
Загрузка
Қозоғистондан дрон  орқали чегарадан ўтказилган  қурол ДХХ томонидан  қўлга олинган
Ҳодисалар

Қозоғистондан дрон орқали чегарадан ўтказилган қурол ДХХ томонидан қўлга олинган

451
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбийлари Қозоғистондан дрон орқали чегарадан ўтказилган қуролни қўлга олишган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Тезкор-қидирув тадбири давомида икки нафар тошкентлик фуқаро кузатув остига олинган. Кейинчалик улар Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-қозоқ чегараси яқинида Қозоғистон ҳудудидан ноқонуний равишда ўтказилган ўқ отар қуролни олиш пайтида ушланган”, -дея қайд этмоқда ДХХ матбуот хизмати.

Экспертиза хулосасига кўра, бу фойдаланишга яроқли Макаров тўппончаси бўлиб, унинг магазинида олтита патрон топилган. Қурол 4 минг доллар эвазига Қозоғистон фуқаросидан сотиб олинган. Хорижлик   фуқаро қуролни учувчисиз аппарат ёрдамида чегарадан ўтказган.

Қўлга олинганлардан бири 2012 йилда 97-модда (қасддан одам ўлдириш) бўйича судланган, 2019 йилда эса 169-модда (ўғирлик) бўйича айбдор деб топилган ва   уч йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган.

Ҳозирда Тошкентликинг ҳар икки фуқаро ҳибсда сақланмоқда, Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) бўйича жиноят иши очилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...