Қозоғистонга 1 миллион долларни  олиб  чиқмоқчи бўлган  икки  нафар шахс  ДХХ ходимлари  томонидан  чегарада ушланган
Ҳодисалар

Қозоғистонга 1 миллион долларни олиб чиқмоқчи бўлган икки нафар шахс ДХХ ходимлари томонидан чегарада ушланган

593

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Қозоғистонга 1 миллион долларни олиб чиқмоқчи бўлган икки нафар шахс Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан чегарада ушланган. 

"Қозоғистонга ноқонуний равишда 971 минг доллар, 47,7 минг евро ва 3,4 миллион Россия рублини олиб чиқишга уринган "Ўзбекистон темир йўллари"нинг икки нафар машинисти қўлга олинган. Пуллар уларнинг бошқарувидаги юк поездининг электровозида яшириб қўйилган. Поезд "Чуқурой – Сариағиш" йўналиши бўйича ҳаракатланган”, - дея қайд этмоқда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот-хизмати.

Электровоз қайта текширилганда, тезкор ходимлар яна 1 минг доллардан кўпроқ пулни топиб олишган. Мусодара қилинган хорижий валютанинг умумий қиймати 11,2 млрд. сўмни ташкил этган

Терговолди текширув давомида маълум бўлишича, Қозоғистон республикасига олиб чиқиш учун валюта машинистларга Тошкент вилоятининг Зангиота туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан берилган бўлиб, у ҳам тезкор тадбир жараёнида қўлга олинган.

Чел эл валютасини ноқонуний равишда қўшни мамлакатга олиб чиқиш учун машинистларга 300 доллардан берилган.

Ҳозирги кунда Жиноят кодексининг 182-моддаси (божхона қонунчилигини бузиш) бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу маблағларнинг ҳақиқий эгаларининг шахсини аниқлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+