Загрузка
Загрузка
Пахтачида электромопед каналга тушиб кетиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Пахтачида электромопед каналга тушиб кетиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида юк ташиш учун мўлжалланган электромопеднинг каналга тушиб кетиши оқибатида тўрт нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна тўрт киши қутқариб қолинди. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра,  бахтсиз ҳодиса 31 май куни соат 20:25 атрофида Пахтачи туманидаги "Украч" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи "Нарпай" каналида содир бўлган. Электромопед ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида транспорт воситаси ундаги йўловчилар билан бирга каналга тушиб кетган. 

Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келган вақтда саккиз нафар фуқародан тўрт нафари маҳаллий аҳоли томонидан сувдан олиб чиқилгани маълум бўлган. Шундан сўнг ФВВ ходимлари томонидан кенг кўламли қидирув-қутқарув ишлари бошланган. 

Қутқарувчилар ва аҳоли иштирокида олиб борилган қидирув ишлари давомида қолган тўрт нафар фуқаронинг жасади каналдан олиб чиқилган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, 42 ёшли ҳайдовчи ўз турмуш ўртоғи ҳамда ўзи ва қўшни хонадондан бўлган олти нафар вояга етмаган болани электромопедга миндириб, сайр қилиб юрган бўлган. 

Айни пайтда ҳодиса сабаблари Пахтачи тумани прокуратураси, ички ишлар органлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан ўрганилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилоятининг Поп туманидаги "Чодак" дам олиш маскани ҳудудидан оқиб ўтувчи сойда ҳам 23 ёшли йигит чўкиб кетганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...