Загрузка
Загрузка
Почтада оддий оператор бўлиб ишлаган ва саккиз ойлик ёш боласи бўлган  аёл  беш йилга қамалган
Ҳодисалар

Почтада оддий оператор бўлиб ишлаган ва саккиз ойлик ёш боласи бўлган аёл беш йилга қамалган

991
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Почтада оддий оператор бўлиб ишлаган ва саккиз ойлик боласи бўлган ҳомиладор аёл беш йилга озодликдан маҳрум этилган. Шу билан бир вақтда, одамларни машина билан уриб кетаётган кишилар кўпинча камроқ жазо билан қутилмоқда. Batafsil.uz. мухбири хабар беришича, Сенат мазкур воқеа билан шуғулланишини билдирган. 

Эслатиб ўтамизки, 29 апрель уни ижтимоий тармоқларда “Ҳомиладор аёл 8 ойлик гўдагидан маҳрум қилиниб, қамоққа олинди” сарлавҳаси остидаги видеомурожаат эълон қилинди.  

Унда айтилишича, Самарқанд шаҳридаги туманлараро почта боғланмаси оператори лавозимида ишлаб келган Анора Ражабова ва боғланманинг қатор бошқа ходимлари 2018 йилнинг 6 ойи мобайнида 743 млн. сўм миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилганликда айбдор деб топилиб, жазолангани тўғрисида фикр юритилган. Мурожаатда А. Ражабовага қўйилган барча айбларни қайта кўриб чиқиш лозимлиги таъкидланган.

Хусусан, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, суд А.Ражабовани 8 ойлик фарзанди борлиги ва ҳозирда яна ҳомиладор эканлигини инобатга олмай, 5 йилу 2 ой муддатга қамоқ жазоси тайинлаган.

Ҳозирда фуқаронинг мурожаати юзасидан   Сенат томонидан   Бош прокуратура ва Олий судга   сўровнома юборилган. Унинг натижалари бўйича Сенат томонидан кейинчалик маълум қилинади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...