Загрузка
Загрузка
Наманган вилоятида фуқарони маҳалла мутасаддилари мажбуран руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштиришмоқчи
Ҳодисалар

Наманган вилоятида фуқарони маҳалла мутасаддилари мажбуран руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштиришмоқчи

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти, Чуст туманида содир бўлган низоли ҳолат акс этган видеолавҳа тарқалди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унда маҳалла раиси Анварбек Латипов ва участка нозири Камолиддин Иззатуллаев бошчилигидаги ички ишлар ходимлари маҳаллий фуқаро Равшанбек Мамажоновни мажбурий тартибда тиббий кўрикка олиб кетишга урингани акс этган.

Гувоҳлар ва маҳалла аҳлининг сўзларига кўра, Мамажонов кўчада турли юмушлар билан шуғулланади, спиртли ичимликлар истеъмол қилмайди ва атрофдагиларга ҳеч қандай зиёни тегмаган. У кўзлари ожиз ва мустақил ҳаракатлана олмайдиган 85 ёшли кекса онасини бир неча йилдан буён ёлғиз ўзи парвариш қилиб келади.

Маълум бўлишича, бундан беш ой аввал, яъни 2025 йилнинг 4 декабрида ҳам ушбу фуқаро маҳалла мутасаддилари томонидан Тўрақўрғондаги руҳий касалликлар шифохонасига мажбуран ётқизилган. У ерда 12 кун ушлаб турилгач, шифокорлар унда ҳеч қандай руҳий патология йўқлиги ва соғлом эканлиги ҳақида расмий хулоса беришган.

Жорий йилнинг 12 май куни маҳалла расмийлари ҳеч қандай расмий чақирув қоғози ёки аризасиз фуқаро хонадонига келиб, уни яна вилоят руҳий касалликлар шифохонасига олиб кетишга ҳаракат қилган. Ички ишлар ходими ўз ҳаракатини фуқаронинг "руҳий ҳолатига шубҳа қилаётгани" ва уни "тиббий комиссияга таклиф этаётгани" билан изоҳлаган. Фуқаро ва жараённи кузатган журналистлар эса бу ҳаракатларнинг қонуний асослари (суд қарори ёки расмий ҳужжат) мавжуд эмаслигини таъкидлаб, бунга қаршилик кўрсатишган.

Тарқалган аудиоёзувлардан англашилишича, низо фуқаронинг маҳалла раҳбариятидан ижтимоий ёрдам сўраб мурожаат қилгани ва ички адоват ортидан келиб чиққан бўлиши мумкин. Хусусан, маҳалла раиси уни "қисиб юрмагани" учун жазоламоқчи. Ҳозирда жамоатчилик фаоллари ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Маҳаллалар уюшмасидан расмий муносабат кутмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...