Загрузка
Загрузка
Миграция агентлиги собиқ бўлим бошлиғи Азизбек Тоштемиров халқаро қидирувга берилди
Ҳодисалар

Миграция агентлиги собиқ бўлим бошлиғи Азизбек Тоштемиров халқаро қидирувга берилди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ҳукумати Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ бўлим бошлиғи Азизбек Тоштемировни халқаро қидирувга берди. Инкерполнинг расмий сайтида унга нисбатан "қизил билдиришнома" эълон қилинган.

Интерпол маълумотларига кўра, 35 ёшли Азизбек Тоштемиров фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланмоқда. Ушбу шахс илгари ҳам оммавий ахборот воситалари диққат марказида бўлган. Хусусан, 2023 йилда эълон қилинган журналистик суриштирувларда Тоштемиров Жанубий Кореяга ишга юбориш учун ўтказиладиган имтиҳон жараёнларига ноқонуний аралашиш ва ўз танишларини бошқалар ўрнига имтиҳонга киритишда гумон қилинган эди.

Эътиборли жиҳати, бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Миграция агентлигининг собиқ мутасаддилари иштирокидаги йирик жиноий гуруҳ фош этилгани ҳақида ҳам хабар берган эдик. Мазкур гуруҳ Кореяга ишга юбориш баҳонасида фуқаролардан жами 90 миллион долларга яқин маблағни ноқонуний йиғиб олганликда айбланмоқда.

Ҳар икки ҳолатда ҳам тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида икки нафар шов-шувли шахс — "Ўзметкомбинат"нинг собиқ раҳбари ва "Равшан Золотой" лақаби билан танилган шахс Интерпол орқали халқаро қидирувга берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...