Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркистон вилоятининг Келес туманида саккизинчи синф ўқувчисини бир неча бор зўрлаган 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси судланди. Суд уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Судланувчи ўз айбини тан олмади.
Маълум бўлишича, айбланувчи 2024 йил ўрталарида Қозоғистонга қурилишда ишлаш учун келган. У Келес туманидаги хусусий уйда бўлиб, қўшни хонадонда яшовчи 14 ёшли қизнинг ожизлигидан фойдаланиб, унинг хоҳишига қарши бир неча марта жинсий алоқа қилган.
Прокурор унга умрбод қамоқ жазоси беришни талаб қилди. Жиноят ишлари бўйича Туркистон вилояти ихтисослаштирилган туманлараро суди унинг илтимосномасини тўлиқ қаноатлантирди ва судланувчини Қозоғистон Жиноят кодексининг 120-моддаси 4-қисми (бир неча маротаба номусга тегиш) бўйича айбдор деб топди. Унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Бироқ судланувчининг ўзи айбини тан олмади.
Ҳукм 25 август куни эълон қилинган ва ҳозирча қонуний кучга кирмаган. Ҳозирча судланувчининг апелляция бериш-бермаслиги номаълум.
Аввалроқ Хоразм вилоятида яшовчи фуқаро нафақат қизни зўрлаган, балки ундан шантаж йўли билан пул ундиришга уринган, прокуратура унга айблов эълон қилган эди. Жиноят иши ёпиқ режимда кўриб чиқилди.

Изоҳлар мавжуд емас