Россия фуқароси Москвадан Тошкентга учаётган самолётда тўполон қилган
Ҳодисалар

Россия фуқароси Москвадан Тошкентга учаётган самолётда тўполон қилган

696

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича,  Россия фуқароси Москвадан  Тошкентга учаётган самолётда тўполон қилган.

ИИВ маълумотларига  кўра, ҳодиса 17 апрель куни юз берган. Маст ҳолда бўлган эркак самолётда тўполон  кўтарган. У экипаж аъзоларини ҳақорат қилган,  йўловчилар  тинчлигини бузган  ва шу орқали  хавфли вазиятни келтириб   чиқарган. 

Хориж  фуқаросига  нисбатан Маъмурий жавобгарлик  тўғрисидаги  кодекснинг 183 моддаси (майда безорилик) бўйича  жамоат тартибини  бузганлиги учун баённома тузилган.

Россия фуқароси жаримага тортилган.  ИИВ жарима миқдорини  маълум  қилмаган. Мазкур модда бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг  уч бараваридан беш  бараваригача жарима  ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.  

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+