Загрузка
Загрузка
Россияда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик аёл уч фарзанди билан ватанга қайтарилди
Ҳодисалар

Россияда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик аёл уч фарзанди билан ватанга қайтарилди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россияда 15 йилдан ортиқ вақт қонуний мақомсиз яшаган Ўзбекистон фуқароси уч нафар вояга етмаган фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди. 

"Дунё" ахборот агентлиги маълумотига кўра, аёл Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиб, ҳужжатлари ва молиявий имкониятлари йўқлиги сабабли фарзандлари билан ватанга қайтишда ёрдам сўраган. 

Элчихона ҳамда Россиянинг тегишли идоралари ҳамкорлигида болалар учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар ва консуллик йиғимисиз қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси кўмагида аёл ва унинг фарзандлари учун Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москва – Урганч рейсига авиачипталар олиниб, уларнинг хавфсиз равишда Ватанга қайтиши таъминланган. 

Аввалроқ Туркияда йўл-транспорт ҳодисасига учраб, бошпанасиз ва маблағсиз қолган Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда масъул идоралар кўмагида Ўзбекистонга хавфсиз олиб келинганди. Оғир жароҳатлардан сўнг мураккаб ижтимоий ва моддий аҳволда қолган ватандошни репатриация қилиш тадбирлари тезкорлик билан ташкил этилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...