Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россияда Ўзбекистонга заргарлик маҳсулотлари ва қимматбаҳо тошларни контрабанда йўли билан олиб чиқилишига чек қўйилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Қўлга олинган шахслар олмос, сапфир, зумрад ва бошқа қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ясай оладиган одамларни ўзларига жалб қилиб олишган. Масалан, 999 пробали олтинни олиб чиқиш учун учун 300 граммли хоч тайёрлашган. Сўнгра маҳсулотлар Тюмендан Ўзбекистонга учиб кетаётган махсус шахсларга топширилган.
"Контрабандада гумон қилинаётган шахслар Тюмень – Тошкент йўналиши бўйича самолётга чиқишдан олдин божхона назоратидан ўтиш пайтида ушланди. Улардан нархи 13,8 миллион рублдан ортиқ бўлган заргарлик буюмлари мусодара қилинди", - дея таъкидлаган Россия ФХХ Тюмень вилояти бошқармаси.
Фуқаролар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Контрабанда каналининг эҳтимолий ташкилотчиларидан бири учун ҳибсга олиш шаклидаги профилактика чораси танланган. Айни пайтда тергов ҳаркатлари давом этмоқда. Жиноий шериклари ва бошқа эпизодлар аниқланмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас