Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кураш учун эшакни рақиб сифатида танлаган эркакни акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини ғазаблантирган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Кеча ижтимоий тармоқларда яна бир шов-шувли видео тарқалди. Унда кўринишидан бақувват ва эҳтимол кураш билан шуғулланувчи эркак машқ қилиш учун бечора жиноворни танлагани ва у билан усулларни бажараётгани акс этган.
Аксарият фойдаланувчиларни эркакнинг шафқатсизлиги ғазаблантирган. Уларнинг ёзишича, қандай қилиб тилсиз ва ҳимоясиз жониворни қийнаш мумкин? Фойдаланувчиларнинг бошқа бир қисми ушбу вазиятни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари назоратга олиши ва ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун эркакни жарима қилиши лозим, деб ҳисоблайди.
Изоҳлар мавжуд емас