Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Самарқандда яна ис газидан заҳарланиш ҳолати юз берди. Бу ҳақида Бош прокуратура берган маълумотга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.
Бош прокуратура маълумотига кўра: “2 ноябрь куни тахминан соат 23:00да Боёвут кўчасида фуқаро Ф.К. ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган. Унинг рафиқаси “ис газидан ўткир заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага олиб келинган”.
Айни дамда ушбу ҳолат бўйича терговолди текширув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Қўқонда ис газидан заҳарланиб, уч кишидан иборат оила ҳаётдан кўз юмган эди.
Изоҳлар мавжуд емас