Загрузка
Загрузка
Самарқанд ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари фош этилди
Ҳодисалар

Самарқанд ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари фош этилди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини қонунга хилоф равишда сотишга уриниш ҳолатлари аниқланди. Тезкор тадбирлар давомида бу каби ноқонуний ҳаракатларнинг олди олинган.

Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида донли экинлар етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари ҳокимият тизимидаги танишлари орқали хўжаликнинг 3 гектар ер майдонини 300 минг доллар эвазига сотишни режалаштирган. У иссиқхона қурмоқчи бўлган фуқаро номига ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Тезкор тадбир давомида фермер хўжалик раҳбари олдиндан 20 минг доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди ва 28,211-моддаси 3-қисми "а" банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Худди шундай ҳолат Қашқадарё вилоятида ҳам қайд этилган. Қарши туманида яшовчи икки нафар шахс давлат захирасидаги 8 сотих ерни мансабдор танишлари орқали фуқарога уй қуриш учун олиб бериш эвазига 180 миллион сўм талаб қилган. қилган. Улар олдиндан 10 минг доллар олган вақтда ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинган.

Бу шахсларга нисбатан ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а", "б" бандлари ва 28,211-моддаси 1-қисми бўйича иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ер учун йирик миқдорда пора олиш схемаларини фош қилишган эди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...