Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Самарқанд вилоятида ферма ишчиси маст ҳолатда келиб чиққан жанжалда ўз ҳамкасбини калтаклаган. Тез ёрдам машинаси етиб келгунига қадар аёл ҳаётдан кўз юмган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.
Фожеа 22 март куни кечқурун Оқдарё тумани Коратери қишлоғида жойлашган "ОВ Ёгдуси ИКВ" фермер хўжалигида юз берган. Хўжаликнинг 59 ёшли ишчиси Т.М. ва унинг шаърий хотини, 50 ёшли З. У. спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда зиёфат уюштиришган. Охир-оқибат базм жанжал билан тугаган. Маст ишчи шаърий хотинини рашқ қилиб, уни аёвсиз калтаклаган.
Маълум вақт ўтгач, ўзига келган эркак аёлни хушига қайтариб, унга биринчи ёрдам кўрсатишга уринган, кейин эса “тез ёрдам” чақирган. Аммо З.У. 23 март куни соат 02:00 атрофида шифокорлар етиб келганича вафот этган.
Оқдарё ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисмининг "д" банди ("Одамнинг ўлимига сабаб бўлган қасддан оғир тан жароҳатларини етказиш") бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти маълум қилишича, Т.М. процессуал тартибда ҳибсга олиниб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас