Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқанд вилоятида сохта блогер ушланган. У маҳаллий амалдорлар тўғрисидаги маълумотларни тарқатмаслик учун пул талаб қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, Нарпай туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро туман ҳокимлиги мансабдор шахсларининг фаолияти тўғрисидаги асоссиз ва ноаниқ материалларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан таҳдид қилган. Мазкур маълумотларни тарқатмаслик эвазига 15 миллион сўм талаб қилган.
Жиноятчи 6 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида 15 миллион сўм олаётган пайтда қўлга олинган. Бу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар бошқармаси блогернинг қўлида қандай материаллар борлиги ҳақида хабар бермаган.
Изоҳлар мавжуд емас