Загрузка
Загрузка
Самарқанд вилоятида Spark   иккита  аёлни уриб кетган. Улардан бири  вафот этган
Ҳодисалар

Самарқанд вилоятида Spark иккита аёлни уриб кетган. Улардан бири вафот этган

470
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Самарқанд вилоятида Spark иккита аёлни уриб кетиб, улардан бири вафот этган.

ИИВ Тергов департаменти маълум қилишича: "22 декабрь куни тахминан соат 23:30да Жомбой тумани Саричшам маҳалласи ҳудуди 4R48 “Эшимоксок-Жомбой” йўлининг тўртинчи километри бўйлаб ҳаракатланаётган Spark автомашинасининг 30 ёшли ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган икки нафар 30 ёшли пиёдани уриб юборган".

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида иккала пиёда ҳам оғир тан жароҳатлари олиб, улардан бири касалхонага олиб боришда вафот этган. Иккинчиси эса туман тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (ўлимга сабаб бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...