Самарқанд вилоятида йўловчи поезди одамни  уриб кетган
Ҳодисалар

Самарқанд вилоятида йўловчи поезди одамни уриб кетган

503

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Самарқанд вилоятида йўловчи поезди одамни уриб уриб кетган.

ИИВ Тергов департаменти маълум қилишича, “2 январь куни тахминан соат 12:45да 0113-сонли йўловчи поездининг 49 ёшли машинисти Самарқанд вилояти Пастарғом тумани ҳудудидан ўтувчи темир йўл участкасининг Мароқанд ва Гумбаз бекатлари ўртасида темир йўлнинг таъқиқланган жойини кесиб ўтаётган 40 ёшли пиёдани уриб кетган”.

Эркак оғир тан жароҳатлари олганлиги туфайли воқеа жойида вафот этган. Айни пайтда терговолди текширув олиб борилиб, воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...