Самарқанд вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида хорижлик фуқаро вафот этган
Ҳодисалар

Самарқанд вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида хорижлик фуқаро вафот этган

507

Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. Самарқанд вилояти Пахтачи туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида хорижлик фуқаро вафот этган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.

“24 ноябрь куни тахминан соат 20:00да Бухородан Самарқандга кетаётган Opel русумли автомобилни бошқариб борган 27 ёшли Тожикистон фуқароси М-37 автомобиль йўлининг 141 километрида рулда ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган. Натижада машина йўлнинг ўнг томонидаги бетонли чегара билан тўқнашган", – дея маълум қилмоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Олинган жароҳатлар оқибатида Opel ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Унинг йўловичиси – 28 ёшли У.К. Пахтачи тумани марказий касалхонасига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат бўйича Патхтачи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266 -моддаси 2 қисми (одам ўлишига сабаб бўлган йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш)   бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...