Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқандда 12 нафар ёш қизни икки йил давомида фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилиб келган аёл ушланган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
“2018 йилнинг август ойидан жорий йилнинг октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида 44 ёшли самарқандлик аёл 12 нафар қизга ижарага бошпана беришни ваъда қилиб, уларни фуқаролик паспортларини ғайриқонуний равишда эгаллаб, тунги вақтда Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчаси ва бошқа жойларида фоҳишалик билан шуғулланишларига мажбурлаган”, - дея маълум қилмоқда ИИВ Тергов департаменти.
У ҳар бир қиздан 200 мингдан 500 мингача пул олиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “Б” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида 12 нафар қизнинг фуқаролик паспортлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳозирда фуқаро айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси танланган.
Изоҳлар мавжуд емас