Загрузка
Загрузка
Самарқандда 14 миллион долларга қурилган янги туннель очилганидан  бир неча кун ўтгач сув остида қолди. Бунинг сабаби нимада?
Ҳодисалар

Самарқандда 14 миллион долларга қурилган янги туннель очилганидан бир неча кун ўтгач сув остида қолди. Бунинг сабаби нимада?

468
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 31 декабрь куни Самарқандда Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишувида   тантанали равишда янги туннель очилди.   Бироқ, бир неча кун ўтгач, ижтимоий тармоқларда аянчли манзара тарқалди. 14 миллион долларга қурилган янги тоннель деворларидан сув ўтган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ғазабини келтирган. Уларнинг фикрича, қурилишдан яна кимдир “мўмайгина даромад кўрганга ўхшайди”. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Қайси туннель ҳақида гап бормоқда?

Tуннель қурилиши 2019 йилнинг сентябрь ойида бошланган. Янги объектнинг қурилиши қиймати дастлаб 67,7 млрд. сўмга баҳоланган бўлса, якунда умумий қиймати 143 млрд. сўмга (тахминан 14 млн. доллар)га етган. Маблағлар давлат бюджетидан ажратилган.

Туннель қурилиши Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 2022 йилга мўлжалланган саммити учун шаҳар кўчаларини реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар доирасида амалга оширилган.

Туннелни 31 декабр куни шахсан Самарқанд вилояти хокими Эркинжон Турдимов очган.

Қурувчилар изоҳи

Ушбу туннель қурилиши билан шуғулланган “Кўприкқурилиш” корхонаси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларга изоҳ берди.

Компания вакилларининг сўзларига кўра, янги йил байрами арафасида қурувчилар асосий қурилиш-монтаж ишларини якунлаб, туннель йўллардаги тирбандликлар сонини камайтириш учун очилган. Айни пайтда ободонлаштириш ва суғориш тармоқларини қуриш ишлари давом эттирилмоқда.

“Туннель қисмининг деворлари орқали сув ўтиши қурилиши ҳали ҳам давом этаётган дренаж-суғориш тизимининг новаларида ахлат тўплангани боис келиб чиққан. Лойиҳага кўра, қурилишнинг бир қисми сифатида ёмғир сувини оқизиш учун насослар ўрнатиш режалаштирилган. Яқин кунларда барча ишлар тўлиқ якунланади ва юзага келган камчиликлар бартараф этилади", - дейилмоқда “Кўприкқурилиш” баёнотида.

Компаниянинг қўшимча қилишича, туннелдаги плиталар "қуруқ монтаж" усули ёрдамида ўрнатилган бўлиб, бу сув ўтказгичнинг таркибий қисмлари мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатмайди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+