Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Монополияга қарши қўмита берган маълумотларга таяниб мухбиримиз хабар беришича, Самарқандда гиёҳванд моддалар тўғрисидаги яшириш реклама баннерини жойлаштирган реклама берувчи ва мижозга 1,1 миллион сўм (тахминан 120 АҚШ доллари) миқдорида жарима солинган.
Эслатиб ўтиш жоизки, ўзбекистонликларнинг ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаатларидан сўнг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида гиёҳванд воситалар, шунингдек психотроп моддаларни яширин реклама қилган баннерлар олиб ташланди.
Биринчи қарашда, реклама баннерида ёшлар орасида тобора оммалашиб бораётган челлендж жойлаштирилган бўлиб, ғолибларга ташкилотчилар томонидан турли хилдаги гаджетлар совға қилиш ёки пул ишлашни ўргатиш ваъда қилинган. Хусусан, баннерда кўрсатилган QR-код орқали фойдаланувчи челлендж веб-сайтига ўтиши мумкин эди.
Рўйхатдан ўтиши биланоқ, фойдаланувчи гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар реклама қилинган сайтга тушиб қолади. Бу ерда фойдаланувчига ўзи яшайдиган мамлакат ва шаҳарни танлаш таклиф қилиниб, ўзига яқин ҳудуддан олиш мумкин бўлган чекиш аралашмалари, гиёҳванд моддалар ва психотроп моддалар ассортиментини тақдим этилади.
Монополияга қарши қўмита берган маълумотга кўра: “Баннерлардан бири Тошкентдаги Оҳангарон шоссеси ва Чўлпон кўчаси кесишувида, шунингдек Самарқанддаги Фирдавсий кўчасида ўрнатилган. Баннерлар “Ҳамдамов Санжар Саматович” ЯТ буюртмасига асосан "Media lux" ХК (Тошкент) ва "Вохидов Бехзод Абдувахобович" ХК (Самарканд) томонидан ўрнатилган”.
Буюртмачи ("Хамдамов Санжар Саматович" ЯТ) ва реклама берувчилар ("Media lux" ва "Вохидов Бехзод Абдувахобович" ХК) нинг ҳатти-ҳаракатлари “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси, хусусан рекламага қўйилган асосий талабларга зид ҳисобланади.
Самарқанд шаҳар маъмурий суди ЯТ “Ҳамдамов Санжар Саматович” ва ХТ “Воҳидов Бехзод Абдуваҳобович”ларнинг ҳар бирига 1 миллион 115 минг сўм миқдорида жарима тайинлаган.
"Media lux" ХК иши юзасидан Юнусобод тумани маъмурий судининг мажлиси ҳали бўлиб ўтгани йўқ.
Изоҳлар мавжуд емас