Самарқандда икки яшар қизини сотмоқчи бўлган аёл  қарийб 5 йилга қамалди
Ҳодисалар

Самарқандда икки яшар қизини сотмоқчи бўлган аёл қарийб 5 йилга қамалди

751

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқандда 29 ёшли аёл икки яшар қизини 5000 долларга сотишга урингани учун озодликдан маҳрум этилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг “Постда” газетасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар қилмоқда.

У 1500 долларни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган. Пулнинг қолгани қисмини боланинг ҳужжатлари тайёр бўлганидан кейин олиши керак экан.

Суд уни Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3 қисми "а" банди бўйича жиноят содир этганликда айбдор деб топган.

Прокуратура унга 7 йиллик қамоқ жазосини тайинлашни сўраган, суд аёлни тўрт йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум этишга қарор қилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...