Самарқандда қимматбаҳо тошлар контрабандаси билан  шуғулланган  бир  гуруҳ шахслар қўлга олинди
Ҳодисалар

Самарқандда қимматбаҳо тошлар контрабандаси билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

477

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Мухбиримиз берган хабарга кўра, Самарқандда қимматбаҳо тошлар контрабандаси билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинган.

Самарқандлик уч нафар фуқаро 18 та "хризопраза" ва 65та "берилл" тошларини 50 минг долларга сотаётган пайтида қўлга олинган. Улар бу тошларни 500-каратли зумрад деб “ўтказмоқчи” бўлишган. Аслида бу тошларнинг нархи тахминан 1 миллион сўмни ташкил қилган.  

Шунингдек, улар ишлов берилмаган олмосли кумуш буюмни 50 минг долларга сотишни режалаштиришган. Ҳолбуки, унинг ҳақиқий қиймати 3,1 миллион сўмма тенгдир.

Эркаклардан бирининг яшаш жойини кўздан кечириш чоғида ёқут, олмос ва бошқа қимматбаҳо тошлар, шунингдек, қадимий олтин узуклар мусодара қилинган. Жиноий гуруҳ аъзоларидан жами 4,7 млрд. сўмлик заргарлик буюмлари ва тошлар олиб қўйилган.

Тергов давомида бу шахслар узоқ вақт давомида қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмларини хориждан ноқонуний олиб кириш ва сотиш билан шуғуллангани аниқланган.

Мазкур факт юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+