Загрузка
Загрузка
Самарқандда ижтимоий тармоқлардаги репости учун жамоатчи фаоли  Руслан Хаирнуров ушланган
Ҳодисалар

Самарқандда ижтимоий тармоқлардаги репости учун жамоатчи фаоли Руслан Хаирнуров ушланган

745
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқандда "Самарқандни қутқаринг" ташаббус гуруҳининг жамоатчи фаоли Руслан Хаирнуров қўлга олинган. Бу ҳақда "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти ҳамда журналист Анастасия Павленко маълум қилган.

“Эзгулик"нинг маълум қилишича, Хаирнуров 27 декабрь куни доимий яшаш жойидаги ҳудудий участка инспекторининг   хизмат хонасида қўлга олинган. Бироқ, фуқаро ҳокимият вакилининг қўнғироғига кўра у ерга ўзи борган.

Кейинроқ маълум бўлишича, 17 декабрь куни тергов идоралари унга нисбатан интернетда ёлғон маълумотларни репост қилганлиги (тарқатиш) учун Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) бўйича жиноий иш очган.

"Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг судьяси Илхом Эргашевнинг 24 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 22.40да айбланувчининг иштирокисиз сиртдан қабул қилинган ажримига кўра фаолни қўлга олишган", - дея қайд этмоқда Инсон ҳуқуқлари жамияти.

Суд ҳужжатига кўра, Самарқанд прокурори Дилмурод Саидқулов гўёки терговдан бўйин товлаб, қидирувга берилган ва терговга келмаган Руслан Хаирнуровни ҳибсга олишни сўраган.

"Шу билан бирга, прокурорнинг ўзи ҳам тергов маълумотларига кўра Хаирнуров томонидан содир этилган жиноий қилмишни "ижтимоий хавфлилик даражаси паст бўлган ҳаракатлар” қаторига киритган", - дея қўшимча қилди “Эзгулик”.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг янги таҳририга кўра, Руслан Хаирнуров айбланаётган 139 модданинг 3 қисми (туҳмат)да назарда тутилган жиноят "базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юздан беш юз бараваригача жарима ёки уч юз олтмиш тўрт юз соат мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодлик чеклаш билан жазоланади".

"Бу шуни англатадики, Руслан Хаирнуров суд жараёни натижаларига кўра унга нисбатан қамоқ жазоси назарда тутилмаган ҳаракат учун олдиндан озодликдан маҳрум этилган", - дея таъкидлашмоқда ҳуқуқ ҳимоячилари.

Шунингдек, “Эзгулик”нинг эслатиб ўтишича, 2019 йилнинг декабридан бошлаб Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган қонунга кўра, мамлакатда туҳмат ва ҳақоратлар учун жазо юмшатилган. Энди бундай қоидабузарликлар жарима ёки мажбурий жамоат ишлари билан жазоланади, лекин озодликдан маҳрум қилинмайди.

"Тергов идоралари ва прокуратуранинг ҳаракати мамлакатда сўз эркинлигини ривожлантириш бўйича давлат раҳбарининг позицияси ва йўналишига қарама-қаршидир ва жаҳон ҳамжамияти томонидан Ўзбекистондаги салбий ҳодиса сифатида баҳоланиши мумкин. Руслан Хаирнуровнинг озодликдан маҳрум этиш назарда тутилмаган жиноий қилмишда айбланиб тергов пайтида панжара ортида қолаётганини бевосита қийноқ сифатида таснифлаш мумкин. Шунингдек, бу айбсизлик презумпциясининг бузилиши ва жиноятнинг оғирлигини номутаносиб жазолашдир", - дея қўшимча қилди “Эзгулик”.

"Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти Ўзбекистон тергов идоралари ва прокуратурасини ҳибсга олинган фаол Руслан Хаирнуровни зудлик билан озод этишга чақирмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...