Загрузка
Загрузка
Самарқандда мактаб ўқувчисини калтаклаш билан боғлиқ воқеа текширилмоқда
Ҳодисалар

Самарқандда мактаб ўқувчисини калтаклаш билан боғлиқ воқеа текширилмоқда

59
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Ўқитувчи деб тахмин қилинаётган аёл ўқувчининг бошига ураётгани акс этган видео тарқалди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа Самарқанд шаҳридаги мактаблардан бирида содир бўлган. Кадрлар хизмат текширувига асос бўлди.

Видео ижтимоий тармоқларда кенг резонансга сабаб бўлгач, масъул идоралар вазият билан шуғулланган. Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилишича, махсус ишчи гуруҳ тузилган. У мазкур воқеанинг барча ҳолатларини ўрганиш, ўқитувчилар ва гувоҳлардан сўров олиш, шунингдек, ҳодиса содир бўлган шарт-шароитларни текшириш мақсадида мактабга юборилган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, текширув якунлангач, ҳодисага алоқадор барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Тафсилотларни тергов тугаганидан кейин маълум қилишга ваъда беришди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...