Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқандда сирка кислотасини ичган келиннинг ўлими юзасидан ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш моддаси бўйича жиноий иш очилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, 24 июнь куни Самарқанд шаҳридаги “Боғбонлар” маҳалласида истиқомат қилувчи 29 ёшли аёл Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалига “ўткир сирка кислотасидан заҳарланиш” ташхиси билан қабул қилинган. Уч кундан сўнг, 27 июнь куни, шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, аёл жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, бу оилада иккинчи келин ўз жонига қасд қилган. Хонадоннинг биринчи келини ўзини осиб ўлдирган, бу никоҳдан бир нафар қиз фарзанд қолган.
Бугун Бош прокуратура ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) бўйича жиноий иш очилганлиги ҳақида хабар қилган.
Изоҳлар мавжуд емас