Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқандда топилган урғочи шер боласи калтакланган. Ҳайвон ўтмас жисм билан зарба олган. Чап кўзи деярли кўрмайди. Бу ҳақида Тошкент ҳайвонот боғи маълумотларига асосланган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, Самарқанд яқинидан топилган ҳайвон кеча Тошкент ҳайвонот боғига топширилган. Шер боласи Қашқадарёдан Андижонга қараб ҳаракатланаётган автомобиль юкхонасидан топилган. Ҳайдовчи йиртқични қаерга ва нима учун олиб кетаётганига жавоб бера олмаган ва бу ҳақда ҳеч қандай ҳужжатлари ҳам бўлмаган. Кўп ўтмай, у ҳайвонни текширувчиларга қолдириб, кетиб қолган. Бироқ, олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида у қўлга олиниб, ҳолат юзасидан дастлабки тергов бошланган.
Аниқланишича, шер 12-14 ойлик ўрғочи экан. У 28 март куни кечқурун олиб келинган ва дарҳол карантинга жойлаштирилган. Бу ерда ҳайвон 60-90 кун қолади.
"Дастлабки текширув натижаларига кўра, ҳайвон ўтмас жисм билан оғир зарба олгани, унинг суяги ёрилгани ёки кифт суяги сингани, бош соҳасига ҳам зарба олгани маълум бўлди. Енгил шиш ҳам мавжуд бўлиб, чап кўзи деярли кўрмайди. Кузатиш ва даволашни давом этамиз", - деди Тошкент ҳайвонот боғи бош ветеринария шифокори Махмуд Қўзибоев.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас