Самарқанддаги  хусусий  бандлик агентлиги  95 кишини алдаган
Ҳодисалар

Самарқанддаги хусусий бандлик агентлиги 95 кишини алдаган

1382

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Иккита фирибгар Самарқандда хусусий бандлик агентлигини ташкил этиб, 95 кишини алдаган. Улар ўз мижозларидан 786 миллион 948 минг сўм олишга муваффақ бўлишган. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Ўзбекистонликларни Япония, Германия ва бошқа давлатларга ишлаш учун юборишга ваъда берган “Consort xususiy bandlik agentligi” компанияси 2018 йил декабр ойидан 2019 йилнинг декабригача фаолият олиб борган.

Унинг таъсисчиси, фуқаро М.О., Самарқанд шаҳри Беруний кўчасида жойлашган 32А уйни ижарага олган. Компания асосчиси фирибгарлик фаолиятини таниши О.З билан келишиб амалга оширган.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг "б" банди (фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Бир йил давомида агентлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган 95 кишини алдашга муваффақ бўлган. Уларнинг 84 нафари сўроқ қилиниб, жабрланувчи сифатида жалб қилинган. Яна 11 киши мамлакатнинг бошқа ҳудудларида истиқомат қилишади. Улар билан тергов ҳаракатлари яшаш жойи бўйича олиб борилади.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармасининг маълум қилишича, фирибгарлар томонидан ўзлаштирилган 786 миллион 948 минг сўмнинг 366 миллион сўми тергов давомида қайтарилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...