Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бир неча кун илгари Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолгани маълум бўлганди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан жиноий иш қўзғатилиб, боланинг отаси ушланган. Миш-мишларга қараганда, у қизалоқни икки йилдан буён зўрлаб келган. Бу ҳақда Самарқанднинг STV каналига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Қизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига айтиб беришича, уни онаси билан бирга яшаб келган эркак зўрлаган. Шу билан бирга мактабда тарқалган миш-мишларга қараганда, қизнинг ўзи синфдошларига онаси бирга яшаб келган эркак уни мунтазам зўрлаб келгани ва бу биринчи ҳомиладорлик эмаслигини айтиб берган. Бироқ, ҳозирча бу маълумот расман тасдиқланмаган.
Мактаб ўқувчиси ажрашган онаси ва 16 ёшли акаси билан Тожмаҳал маҳалласида икки хонали уйда яшаб келмоқда. Айни пайтда онаси Жомбой туманидаги наркология дсипансерида даволанмоқда.
Қиз таҳсил олаётган 63-мактаб директори Сурайё Қўчқорованинг сўзларига кўра, унинг оиласи нотинч, онаси доимо ичади.
Маҳалла раиси Обиджон Ҳамдамов туман инспектори билан биргаликда 2018 йилдан буён уч марта туман ҳокимлигига оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида ҳужжат топширгани, бироқ бу ҳеч қандай натижа бермаганини таъкидлади.
Изоҳлар мавжуд емас