Самарқандлик йўл безориси икки йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлди
Ҳодисалар

Самарқандлик йўл безориси икки йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлди

53

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда KIA Sonet ҳайдовчиси томонидан йўл таъмирловчи ходимларни қасддан устига ҳаракатланаётгани видеоси тарқалди. Йўл безориси жаримага тортилиб, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Қоидабузарнинг сўзларига кўра, у ўзи ва йўловчиси шошилгани учун шундай йўл тутган. Далил бундай ҳаракатларни оқлаш учун етарли эмас деб топилган.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахсга нисбатан кўрилган чоралар ҳақида Самарқанд вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳайдовчига нисбатан "Йўл безорилиги" моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Суд уни айбдор деб топиб, БҲМнинг 25 баравари (10,3 миллион сўм) миқдорида жаримага тортди. Шунингдек, у икки йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...