Загрузка
Загрузка
Санкт-Петербургда қўпорувчилик уюштирган қиз Ўзбекистонга қочишга уринган
Ҳодисалар

Санкт-Петербургда қўпорувчилик уюштирган қиз Ўзбекистонга қочишга уринган

543
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кеча Санкт-Петербургдаги Street Food Bar кафесида портлаш юз берган. Ўша пайтда ҳарбий мухбир Владлен Татарский (ҳақиқий исми Максим Фомин) билан учрашув ўтаётганди. Журналист вафот этган, 30 дан ортик киши жарохат олган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлашдан олдин Татарский балким таниган қиз Дарья Трепова унга ҳайкалча совға қилган. ОАВ ва Телеграм каналлари манбаларга таяниб маълум қилишича, портловчи қурилма ҳайкалча ичкарида яширинган бўлиши мумкин.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги РБК манбасининг хабар беришича, портлаш маркази полдан 60 см баландликда, тротил эквивалентида 300-400 грамм қувватга эга портловчи қурилма қобиқсиз бўлган.

Нашрнинг полициядаги манбаси таъкидлашича, Россия махсус хизматлари Татарскийга суиқасд   қилиниши ҳақида узоқ вақтдан бери хабардор бўлган. Шу билан бирга, жиноий қидирув ходимлари Трепова ҳайкалчадаги портловчи моддалар ҳақида билмаслиги мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Бугун Россия тергов қўмитаси Дарья Трепованинг ҳибсга олинганини   маълум қилган. Кафедаги портлашга алоқадорликда гумон қилинган қиз Санкт-Петербургнинг Виборг туманида Университет қирғоғида ҳибсга олинган. У турмуш ўртоғи дўстининг ижарага олинган квартирасида бўлган.

Трепова Москвадан Санкт-Петербургга яқинда келган. Бироқ, у шаҳарда узоқ вақт қолишни режалаштирмаган: ҳибсга олинганнинг қўлида Ўзбекистонга парвоз қилиш учун авиачипталар бўлган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...