Загрузка
Загрузка
Саратовда фирибгар “ ўз танишлари” орқали Ўзбекистон ОТМларига киритишни ваъда қилиб,  21 минг доллар пул олган
Ҳодисалар

Саратовда фирибгар “ ўз танишлари” орқали Ўзбекистон ОТМларига киритишни ваъда қилиб, 21 минг доллар пул олган

1758
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Саратовда фирибгарлик билан шуғулланган 41 ёшли ўзбекистонлик қўлга олинган. Batafsil.uz мухбири маълум қилишича, фуқаро “танишлари” орқали Ўзбекистон ОТМларига киритишни ваъда қилиб,   хохловчилардан 21 минг доллар пул олган.

Саратов вилояти прокуратураси томонидан экстрадиция текшируви ўтказилган. Натижада аниқланишича, қўлга олинган киши Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиб, Россия Федерация фуқаролигига эга эмас. Бундан ташқари, у ўз Ватанида фирибгарлик қилганлиги ва пора олишга ундаганлиги учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан қидирилаётганлиги аниқланди.

Прокуратура вакилларининг таъкидлашича, ўзбекистонлик фуқаронинг ҳатти-ҳаракатлари Россия Жиноят кодекси ваколатларига ҳам тўғри келади ҳамда уни жавобгарликка тортиш муддатлари ўтиб кетмаган.

Россия Федерацияси Бош прокуратураси томонидан иш материаллари кўриб чиқилгач, ҳибсга олинган фуқарони жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларига бериш тўғрисида қарор қабул қилинган. Фуқарони Ўзбекистон томонига   бериш Россия Федерацияси Жазони ўташ федерал хизмати (ФСИН) идоралари томонидан амалга оширилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...