Загрузка
Загрузка
Селфи қилмоқчи бўлган тошкентлик ёш йигитни  27 минг вольтлик ток  урган. Танасининг 93  фоизи куйган
Ҳодисалар

Селфи қилмоқчи бўлган тошкентлик ёш йигитни 27 минг вольтлик ток урган. Танасининг 93 фоизи куйган

467
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, селфи қилмоқчи бўлган тошкентлик ёш йигитни 27 минг вольтлик ток уриб, танасининг 93 фоизи куйган. 

Бахтсиз ҳодиса 15 январь куни Тошкентдаги Жанубий вокзал ҳудудида содир бўлган. “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси бўлган 19 ёшли йигит селфига тушиш учун вагон-цистерна устига чиқиб олган. Шу пайт у контакт симига тегиб, 27 минг вольтли ток зарбасини олган.

Йигит цистернадан тушиб кетиб, танасининг 93 фоизи куйган ва   мияси чайқалиб, қўл ва оёқлари синган. У Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...